Қаҳрамонлар хотираси унутилмайди
Nashr qilingan sana: 06.05.2022 19:08:29Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир.
«Ўзбеккўмир» АЖ “Ангрен кўмир кони” филиалида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб тадбир ўтказилди.
Филиал раҳбари Александр Михайлович Корчагин кириш сўзи билан очиб берган тадбирда Таъкидланганидек, мамлакатимизда 1999 йили 9 май куни Ўзбекистон пойтахтида Хотира майдони очилди. Ушбу кундан бошлаб 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами кенг нишонланиб келинмоқда.
− Хотира ва қадрлаш тушунчаси жуда чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашларда қатнашган, ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонига фидо қилган, шунингдек, халқ орзу қилган эркинлик учун курашган, юрт равнақи йўлида захмат чекиб меҳнат қилган азиз кишиларнинг руҳини шод этиб эслаш, уруш ва меҳнат фахрийларини эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ҳам фарз ҳам қарздир, − деди тадбирда сўз олган Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Суннатилло домла Эргашев. – Хусусан инсоният иккинчи жаҳон урушида қатнашган, бу аёвсиз жангу жадалда каҳрамонларча ҳалок бўлганлар хотирасини асло унутмайди.
Бугунги кунда ИИ жаҳон уруши қатнашчилари сафи тобора сийраклашиб бормоқда. Президент Фармонига мувофиқ урушнинг бутун заҳматини чекиб, шу кунларга соғ-омон етиб келган табаррук отахону онахонларимизнинг ҳар бирига 15 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти, “Янги Ўзбекистон» мажмуасидаги “Мустақиллик монументи”нинг статуэткали қимматбаҳо совға ва Президент табриги, шунингдек вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар томонидан таъсис этилган совғалар топширилмоқда.
Айни пайтда «Ўзбеккўмир» АЖ тизимида меҳнат қилган уруш ва меҳнат фахрийлари хотираси ёдга олиниб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган кекса ёшдаги кончиларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда.
«Ўзбекконсерт» давлат муассасаси хонадаси Хурижон Мадраҳимова ижросидаги қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish