Темир йўл транспорти: ютуқ ва муаммолар нималардан иборат?
Nashr qilingan sana: 13.10.2022 07:56:18Қиш яқинлашмоқда. Ангрен конларида совуқ кунлари асқатадиган ёқилғи ‒ кўмир қазиб олиш бир зум бўлса-да тинмайди. Бир сўз билан айтганда, кўмир бор ва у ҳаммага етади. Аммо тайёр маҳсулотни кондан олиб чиқиш ва истеъмолчиларга ўз вақтида етказиш лозим. Бу борада “Ўзбеккўмир” АЖ “Темир йўл транспоти” филиали жамоасининг хизмати беқиёс.
Йилнинг ўтган тўққиз ойида кончи-темирйўлчиларнинг фаолияти қандай кечди? Бу саволга жавоб олиш мақсадида филиалнинг техник бўлим бошлиғи Бахтиёр Мадалиев ва режалаштириш-иқтисодий бўлими бошлиғи Шоҳрух Акрамовга мурожаат қилдик.
‒ Кўмир қазиб олишни кўпайтириш ҳозир энг муҳим вазифадир, ‒ дейди Б.Мадалиев, ‒ қиш арафасида аҳолини кўмир билан таъминлаш ҳам. Биз, транспорт ходимлари кўмирни истеъмолчиларга ўз вақтида ва тўлиқ етказиб бериш билан бандмиз. Бунинг учун ишлаб чиқаришга жараёнига инновациялар вақти-вақти билан киритилиши керак. Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, янги техник бирликларни олиш, меҳнат шароитларини яхшилаш – корхона ишчиларининг орзуси. Биз ҳақиқий шароитда яшаяпмиз ва шунинг учун келгуси уч йил ичида транспорт ҳажмини сезиларли даражада ошириш учун аста-секин бу борада ишламоқдамиз.
Айни пайтда корхонада 14 та тепловоз мавжуд бўлиб, шундан 11 та тепловоз линияда, 3 таси таъмирда, 25 та электровоз эса 20 таси ишда, 5 таси таъмирланмоқда. Йўл хизмати ходимлари темир йўлларни таъмирлаш ва тиклаш билан мунтазам банд. Лекин ҳаммада, шу жумладан бизда ҳам қийинчиликлари бор. Йўл ишлари учун мўлжалланган шпаллар ва бошқа бутловчи қисмлар етарли эмас, эҳтиёт қисмлар ва ёқилғи-мойлаш материаллари ҳам тақчил. Корхона кўмир жўнатиш бўйича тўққиз ойлик режани ҳам муддатидан олдин бажарган бўлса-да, ўтган йилга нисбатан тоғ жинсларини олиб чиқишда бироз орқада қолиш кузатилмоқда.
– Ўтган тўққиз ойда кўмир жўнатиш бўйича кўрсаткичлар юқори, – дейди Ш.Акромов, – корхона асосий истеъмолчиларга режа бўйича 3 миллион 291,5 минг тонна кўмир жўнатиши керак бўлган бўлса, амалда 3 миллион 696,6 минг тонна кўмир етказиб берди. Яъни, режа 112,3 фоизга ортиғи билан бажарилди.
Ўтган йилги кўрсаткичлар эса қуйидагича: режа бўйича 8093,1 минг куб метр ҳажмида тоғ жинслари ташиш зарур бўлган бўлса, амалда бу рақам 8153,7 минг куб метрни ташкил қилди. Бу йил рақамлар бошқача. Бунинг сабаби бор: асосан хорижда ишлаб чиқарилган, аниқроғи Украинадан келтирилган локомотивлар учун эҳтиёт қисмлар етарли эмас. Тоғ-кон ускунлаларини созлаш заводи томонидан эхтиёт қислар тайёрлаб берилаяпти, аммо улар ҳам етарли эмас.
Корхонага янги раҳбар – Ермек Қодирбекович Кукенов келди. Энди барчамиз ишлаб чиқариш жараёни тезлашади деган умиддамиз.
Izohlar
iwWMksYIjLPQydF
16.10.2022 13:26:25vOBZfmjzURXAW
16.10.2022 13:26:22IKNEjflYkwyLmZG
16.10.2022 13:26:12sKHDUONSloxCFvR
16.10.2022 13:26:08Oxirgi yangiliklar:

Milliy libos – faxru iftixor ramzi
“O‘zbekko‘mir” AJ jamoasi milliy an’analarni saqlash va targ‘ib etishga munosib hissa qo‘shmoqdalar. Aksiyadorlik jamiyatida milliy urf-odatlar va an’analarni qadr...
O'qish
Vazirlik xodimlari “Oʻzbekko‘mir” AJ faoliyati bilan tanishdilar
2025-yil 15-iyul kuni Toshkent viloyatida joylashgan “Oʻzbekko‘mir” AJ hududida Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi xodimlari ishtirokida seminar bo‘lib o‘td...
O'qish
“O‘zbekko‘mir” AJ: 6 oy mobaynida jami 2 mln 770,8 ming tonna ko‘mir qazib olindi
“O‘ZBEKKO‘MIR” AJ: 6 OY MOBAYNIDA JAMI 2 MLN 770,8 MING TONNA KO‘MIR QAZIB OLINDI Joriy yilning birinchi yarim yilligi yakunlariga ko‘ra "O‘zbekko‘mir" AJ faoliya...
O'qish
“Men qutqaruvchiman” musobaqasi o‘tkazildi
11-iyul kuni “O‘zbekko‘mir” AJga qarashli Ohangaron tumanida joylashgan “Koinot” bolalar sog‘lomlashtirish oromgohida bolalarning vaqtini mazmunli tashkil etish ma...
O'qish