Тўққиз ой давомида қанча мурожаат келиб тушди?
Nashr qilingan sana: 07.10.2021 08:08:112021 йилнинг ўтган 9 ойи давомида “Ўзбеккўмир” АЖга жами 298 та мурожаат келиб тушди. Шунинг 60 таси (20,1 фоиз) юридик шахслар, 238 таси (79,93 фоиз) жисмоний шахслар томонидан йўлланган.
Ушбу мурожааттларнинг 101 таси ижобий ҳал этилган, 143 таси бўйича тушунтириш берилиб, 50 та мурожаат асоссизлиги учун қаноатлантирилмаган.
Мурожаатлар мазмунига кўра қуйидагичадир:
− кўмир етказиб бериш ва сифати бўйича келиб тушган мурожаатлар − 72 та;
− меҳнат муносабатлари масаласи бўйича − 87 та;
− ойлик маош масалалари бўйича − 27 та;
− раҳбар ва мансабдор ходимларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари бўйича −12 та;
− моддий ёрдам масаласи бўйича − 7 та;
− бошқа турли масалалар бўйича − 93 та.
Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали жами 5 та мурожаат келиб тушган, шулардан 2 таси ижобий ҳал этилган, 2 таси бўйича тушунтириш берилган, 1 таси кўриб чиқилмоқда.
Таҳлилларга кўра, 2021 йилнинг 1-ярим йиллигида меҳнат муносабатлари бўйича мурожаатлар сони ошган. Бу жамият таркибий бўлинмаларида олиб борилаётган оптималлаштириш жараёнлари билан бевосита боғлиқ. Мурожаатлардан келиб чиқиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қисмини ишга жойлаштириш масаласига доимий эътибор қаратилмоқда. Умуман, “Ўзбеккўмир” АЖда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш чоралари белгилаб олинди.
Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 23 июль куни аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқларнинг муддатида ва сифатли ижросини таъминлаш учун жамият томонидан 2021 йил 23 августдаги 381-сонли буйруқ қабул қилинди. Мазкур буйруқ билан жамият раҳбарларининг ҳудудларда уюштириладиган сайёр қабуллари жадвали, мурожаатлар билан ишлашда ҳуқумат топшириқлари ижроси юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
Бош директорнинг тартибот бўйича ўринбосари ҳузурида муаммоли мурожаатларнинг ҳафталик таҳлили йўлга қўйилиб, мурожаатларни ўз муддатларида бажарилиши назоратга олинган.
Сўнги 3 ой мобайнида ойлик иш хақини 3-4 га бўлиб бериш юзасидан ҳам кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатлар бўйича тегишли тушунтиришлар берилди. Яъни, жорий йил июнь ойидан ёнилғи-мойлаш материаллари нархининг кескин ошиб кетганлиги сабабли, айланма маблағларда етишмовчилик келиб чиқди ва бу ҳолатда ишлаб чиқариш унумдорлигини бир неча бор ошириш, маҳсулот таннарҳини камайтириш орқали ижобий натижага эришиш лозим бўлади.
Бугунги кунда жамият ходимларига ойлик иш ҳақини ўз вақтида тўлаш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда. Хусусан, август ойи маоши тўлиқ тўлаб берилди ва сентябрь ойи учун тўловлар амалга оширилмоқда.
Қутлуғ Тешабаев,
“Ўзбеккўмир” АЖ фуқаролар мурожаати бўйича етакчи мутахассис
Oxirgi yangiliklar:
“O‘zbekko‘mir” AJ faoliyati xalqaro nashrda yoritijdi
Rossiyada nashr etiladigan “Глобус: геология и бизнес” jurnalining 2026-yil mart oyidagi sonida “Bizning ko‘mir salohiyatimiz” (“Nash ugolnыy potensial”) nomli maqola ch...
O'qish
Ustoz konchilar tantanali ravishda nafaqaga kuzatildi
“O'zbekko‘mir” AJ tizimida butun umrini mehnatga bag‘ishlab, Vatan taraqqiyotiga munosib hissa qo‘shib, jamoa hurmatiga sazovor bo‘lgan ustoz konchilar ko‘p. 13-mart kuni...
O'qish
Maxsus-taktik o'quv mashg'uloti o'tkazildi
“O‘zbekko‘mir” AJning “Avtomobil texnologik transporti” filialida maxsus-taktik o‘quv mashg‘uloti o‘tkazildi. Mashg‘ulot davomida favqulodda vaziyatlarda yuzaga kelish...
O'qish
Har bir murojaatga yechim bor
2025-yil davomida “O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatiga jismoniy va yuridik shaxslardan jami 1531 ta murojaat kelib tushdi. Ushbu murojaatlar belgilangan tartibda ko‘rib...
O'qish