Ўзбекистонда 2023 йили аҳоли рўйхатдан ўтказилади
Nashr qilingan sana: 11.03.2022 20:30:02Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёрганрлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сонли қарорига мувофиқ, республикамизда 2023 йилда аҳоли рўйхатдан ўтказилади.
Таъкидлаш лозимки, мустақиллик йилларида аҳоли бирор марта бундай ҳисоб-китоб қилинмаган. Шундан келиб чиқиб, мамлакатимиз аҳоли сонини аниқ ҳисоблаб чиқиш, уларнинг жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти, турмуш даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш мақсадида Президентимиз томонидан «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармон имзоланди.
Аҳолини рўйхатга олиш вақтида қўлга киритилажак асосли ва ишончли маъумотлар республикадаги ижтимоий вазиятга янада ойдинлик киритишга хизмат қилади. Шу билан бирга, у нафақат давлат, балки бизнес юритиш учун ҳам ниҳоятда фойдали. Боиси маҳаллий ва хорижий компанияларнинг самарали фаолиятида ҳудудлардаги реал ҳолатни билиш, прогноз қилиш муҳим омиллардан саналади.
Ушбу кенг миқёсли амалиётнинг яна бир бош мақсади мамлакатимизда, умуман, ҳар бир маъмурий ҳудудда яшовчи шахсларнинг турли тавсифлари тўғрисида ишончли, холис ва яхлит маълумотларни ягона статистик услублар асосида йиғишдан иборат. Мазкур жараён уч босқичда амалга оширилади.
Аҳолини рўйхатга олиш баробарида, яна бир муҳим вазифани бажариш кўзда тутилган. Бу ҳудудларда хариталаш, аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш билан боғлиқ масала. Турар ва нотурар жойларнинг аниқ сони, ҳолати, фойдаланилмаётган ёки муддатини ўтаган биноларни белгилаб олиш билан тегишли ҳудудларда уй-жой, саноат объектларини қуриш ҳамда таъмирлаш масалаларига ойдинлик киритиш мумкин бўлади.
Бу жараёндаги барча саъй-ҳаракатлар, хусусан, аҳолини рўйхатга олиш билан боғлиқ тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, рўйхатга олишни ўтказишга ваколатли органлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш, назорат қилиб бориш, тадбирларга жалб қилинган шахсларга ҳақ тўлашни ташкил этиш ва бошқа вазифалар комиссия зиммасига юклатилган.
Бундан ташқари, рўйхатга олиш жараёнида тўпланадиган статистик маълумотлар эндиликда ягона электрон ахборот тизимига киритилади. Демак, қоғозбозликдан воз кечилиб, замонавий технологияларни жорий этишга катта эътибор қаратилади.
Ҳозирги пайтда дунёнинг деярли барча давлатларида аҳолини руйхатга олиш ишлар олиб борилмокда. Ушбу жараённи мувофаккиятли ва тўлақонли бажариш билан биргаликда республикамизнинг ҳар бир аҳоли пунктлари бўйича ягона ахборот базаси яратилади.
Маълумот учун, аҳолини рўйхатга олиш — Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида ўтказиладиган, белгиланган санада аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий тавсифларини белгиловчи шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳамда уларга ишлов бериш даврий жараёни ҳисобланади.
Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида аҳоли таркибининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақида мамлакатни социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга ошириш учун зарур бўлган ишончли ва холис ахборотни олишдан иборатдир.
Шуҳрат Абдукаримов,
Ангрен шаҳар статистика бўлими бошлиғи
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:

Texnik hamkorlik masalalari muhokama etildi
Joriy yilning 8 aprel kuni “O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatida Rossiyaning Toshkent shahridagi “Haul Truck CA” mas’uliyati cheklangan jamiyati vakillari bilan uchrashu...
O'qish
Sohibqiron tavallud kuniga bag‘ishlandi
Bugun, 9 aprel – buyuk sarkarda va davlat arbobi, millatimiz faxri Amir Temur tavalludining 669 yilligi munosabati bilan yurtimizda keng ma’naviy-ma’rifiy t...
O'qish
“O‘zbekko‘mir” AJda Rezyume markazi ishga tushirilmoqda!
Davlatimiz tomonidan ish beruvchilarga aholi bandligini ta’minlash hamda ishsizlikning oldini olish borasida qo‘yilgan vazifalarni to’laqonli amalga oshirish, nomzo...
O'qish
Faol geologlar taqdirlandi
Yakshanba kuni mamlakatimiz bo‘ylab O‘zbekiston Respublikasi geologiya sohasi xodimlari kuni keng nishonlandi. Kasb bayrami arafasida Kon-geologiya vazir...
O'qish