Фуқаролар сўрайди − биз ёрдам берамиз
Nashr qilingan sana: 03.02.2022 03:53:35Қадим замонлардан бери кишилик жамиятида бир хил ҳодиса кузатиб келинади: баъзи одамлар сўрайди, улар ўзларига эътибор қаратиб, моддий ва маънавий кўмак талаб қиладилар. Замонавий дунёда бундай сўровлар ва талаблар албатта қондирилиши керак. Йўқса, фуқаролар ўз мақсадларига қонуний ва ёки ноқонуний йўллар билан эришишга ҳаракат қиладилар.
2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг порталидаги “Ишонч телефон”и “Ўзбеккўмир” АЖ” манзилига қаратилган йигирма бешта мурожаатни қабул қилди. Шулардан саккизтаси иш билан таъминлашга оид, ўн иккита мурожаат кўмир етказиб бериш масаласига тааллуқлидир.
“Ўзбеккўмир” АЖнинг “ишонч телефони” мавжудлиги ва ушбу телефон рақамлари матбуотда, корхона веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқларида бир неча бор эълон қилинганига қарамай, айрим фуқароларнинг “бошдан сакраб”, ҳе йўқ-бе йўқ, тўғридан-тўғри порталга мурожаат қилиши, бир қарашда, ёқимсиз ҳаракат ҳисобланади. Аслида ҳам, порталга мурожаатларни ўрганганимизда, мурожаатчилар ҳам уларнинг масаласи корхонанинг ўзида ижобий ҳал бўлгани учун, кўпинча мурожаат масаласида андак шошганларини маълум қилишади.
Аксарият фуқаролар иш сўраб мурожаат қилишади ва табиийки, бундай мурожаатларга кўпинча рад жавоби берилади. Сабаби, жамият тузилмаларида иш ўринлари чекланган ва корхонанинг вазифаси фуқароларни иш билан таъминлаш эмас, аксинча, маҳсулот ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришдан иборат. Шунга қарамай, “Ўзбеккўмир” АЖ аҳолини иш билан таъминлаш бўйича давлат дастурларини амалга оширишга баҳоли-қудрат ҳиссса қўшган ҳолда, ижтимиоий ҳимояга муҳтож фуқароларни квоталанган иш ўринларига ишга қабул қилинмоқда. Айни пайтда, корхона учун зарур бўлган алоҳида мутахассисларни ишга қабул қилишда устунлик берилган ва буларнинг ҳаммаси ҳозирги кунда бош директор бошчилигида ўтказиладиган махсус комиссия йиғилишларида ҳал этилмоқда.
Истеъмолчиларга кўмир етказиб беришдаги кечкишлар бўйича мурожаатларга келсак, ушбу муаммоли масала ҳам мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилиб, имкон қадар мурожаатчи фойдасига ҳал этилмоқда. Айни пайтда, ушбу мурожаатлар айрим кўмир омборларида ҳали ҳам ўз вазифасига совуққонлик билан қараб, истеъмолчини ранжитаётган ходимлар борлигидан далолат беради.
Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётади. Ана шу ҳақиқатни чуқур англаган ҳолда, кўмир омборларида ҳаридорларга барча шароитларни яратиб бериш, “истеъмолчи ҳамиша ҳақ” деган тамойилни қарор топтириш учун тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг январь ойида "Ўзбеккўмир” АЖ “ишонч телефони”га бешта мурожаат келиб тушди. Уларнинг тўрттаси биржа орқали сотиб олган кўмир маҳсулоти ўз вақтида юкланмаётган хусусий тадбиркорларга тегишли. Биз мурожаатчилар ва таъминотчилар ўртасидаги муаммоли масалани ўргандик ва провардида масала ижобий ҳал этилди. Бугунги кунда мурожаатчиларда эътироз йўқ.
“Ўзбеккўмир” АЖ тизимидаги корхоналар ва уларда ишлайдиган ходимлар билан алоқалар йўлга қўйилган. Айни пайтда раҳбар-ходимлар ўз ходимларининг муаммоларини ҳал қилишлари лозимлиги домий уқдириб келинмоқда. Акс ҳолда мурожаатчи юқори манзилларга чиқишга мажбур бўлади. Мурожаатларни тинглаш ва уларда кўрсатилган масалаларни ижобий ҳал қилиш, рад этилса, бунинг сабабини ётиғи билан тушунтириш лозим. Ана шунда ортиқча оворагарчилик ва асаббузарликларга ўрин қолмайди.
Қутлуғ Тешабоев,
“Ўзбеккўмир” АЖ мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис.
Oxirgi yangiliklar:
Murojaat o‘z tasdig‘ini topdi: mas’ul xodimlarga intizomiy choralar qo‘llanildi
“O‘zbekko‘mir” AJ murojaatlar boti orqali fuqaro M.A. Xudoyberdievadan “Ko‘mir ta’minot” MChJ Namangan filiali Uchqo‘rg‘on tumani ko‘mir ombori faoliyati yuzasidan m...
O'qish
Ko‘mir sohasidagi yangi islohotlar: bozor mexanizmlari va ijtimoiy himoya
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-iyuldagi 418-son qarori mamlakatda ko‘mir sanoatini yanada rivojlantirish, bozor mexanizmlarini keng joriy eti...
O'qish
Islom sivilizatsiyasi markazi – ma’naviy-ma’rifiy sayohatning bosh manzili
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tashabbusi bilan barpo etilgan Islom sivilizatsiyasi markazi xalqimizning ko‘p asrlik ilmiy-ma’rifiy merosi va buyuk ajdodlarimiz qold...
O'qish
Milliy malaka tizimi rivojida tog‘-kon korxonalari ishtiroki muhokama qilindi
O‘zbekiston Respublikasi Tog‘-kon sanoati va geologiya vazirligi, Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Milliy malaka tizimini rivojlantirish instituti h...
O'qish