Матбуот анжумани: йил якунлари ва режалар
Nashr qilingan sana: 08.02.2022 08:26:22“Ўзбеккўмир” АЖ томонидан 2022 йилда истеъмолчиларга 4,7 млн. тонна кўмир етказиб берилиши режалаштирилган. Жумладан, иссиқлик электр станциялари 2 849 минг тонна, бюджет ташкилотлари 500 минг тонна, аҳоли 1 030 минг тонна кўмир билан таъминланади.
Бу ҳақида Ўзбекистон миллий матбуот марказида 8 февраль куни “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
“Ўзбеккўмир” АЖ: 2021 йил якунлари ва 2022 йилдаги режалар” мавзусида ташкил этилган анжуманда жамият бош директори ўринбосари Эркин Якубов, “Кўмир таъминот” МЧЖ бош директори Ғолиб Эшончаев иштирок этди.
Таъкидландики, “Ўзбеккўмир” АЖда кон устки қатламини очиш ишлари сезиларли даражада ошди, яъни йил давомида 29,5 млн куб метр хажмда тупроқ ишлари бажарилган. Ўсиш суръати 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 128,3 фоизни ташкил қилди. Натижада кўмир қазиб чиқариш 4 781,2 минг тонна ёки прогнозга нисбатан 107,4 фоизга уддаланди. Ўсиш суръати 123,6 фоизни ташкил қилди. Истеъмолчиларга етказиб берилган кўмир маҳсулоти ҳажми эса 5 183 минг тоннани ташкил этди. Жумладан, иссиқлик электр станцияларига – 3 697,3 минг тонна (режага нисбатан 111,7 %), бюджет ташкилотларига – 450,5 минг тонна (режага нисбатан 100,1 %), аҳолига – 831,6 минг тонна (режага нисбатан 118 %), иқтисодиётнинг реал секторига – 190,7 минг тонна (режага нисбатан 241,4 %) қаттиқ ёқилғиси юклаб юборилди.
Айни кунларда аҳоли ва бюджет ташкилотларига 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсуми учун қўшимча кўмир етказиб бериш ишлари олиб жадал борилмоқда. Шу мақсадда “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги 102 та ҳудудий кўмир омборлари ва савдо шахобчалари (88 та обмор ва 14 та шахобча) ишлаб турибди.
Матбуот анжуманида жамият томонидан 2022 йилда амалга ошириладиган режалар ҳам очиқланди. Жумладан, 34,0 млн. куб метр ҳажмида кон очиш ишлари бажариш ва 4 700 минг тонна кўмир қазиб чиқариш, истеъмолчиларга 4 700 минг тонна кўмир етказиб берилиши режалаштирилган. Шунинг 2 849 минг тоннаси иссиқлик электр станцияларига, 500 минг тоннаси бюджет ташкилотларига, 1 030 минг тоннаси аҳолига, 578 минг тоннаси иқтисодиётнинг реал секторига мўлжалланган. Аҳолига етказиб бериладиган кўмирнинг 280 минг тоннасини импорт маҳсулот ташкил этади.
Айни пайтда бюджет ташкилотлари ҳамда аҳоли эҳтиёжларига мўлжалланган кўмир маҳсулоти сифатини янада яхшилаш, уларнинг истеъмолчиларга тўла-тўкис ҳолда етиб боришини таъминлаш, шу мақсадда рақамли технологияларни кенг жорий масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Неъмат Душаев,
"Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизмати раҳбари
Oxirgi yangiliklar:
Ertalabki badantarbiya – tetiklik va yaxshi kayfiyat garovi
Ertalabki badantarbiya bilan boshlangan ish kuni insonga kun davomida tetiklik va yaxshi kayfiyat bag‘ishlaydi. “O‘zbekko‘mir” AJda bugun, juma kuni ham ish kuni ana shun...
O'qish
Ko‘mir sohasida bozor mexanizmlari: dolzarb savollarga tezkor javoblar
2026-yil 26-avgust kuni “O‘zbekko‘mir” AJ tomonidan O‘zMTRK “Toshkent” telekanali studiyasida “O‘zbekko‘mir” AJning 2026-yil I-yarim yillik yakunlari va ko‘mir sohasida b...
O'qish
Yangi o‘quv yili – yangi orzu va maqsadlar sari
Bugun yurtimiz maktablarida quvonchli ayyom – yangi o‘quv yili boshlandi. Yangi 2026/2027-o‘quv yilining ilk kuni mamlakatimizdagi barcha ta’lim muassasalarida Bi...
O'qish
Men konchiman ‒ mehnatim bilan, ijodkorlik ‒ maslagim
Biz, tengdoshlarim bilan birga, Mustaqillik davrida tug‘ilib, shu muhitda ulg‘aydik. Eski davr qanday bo‘lganini kattalarimizdan eshitib, kitoblardan o‘qib bildik. S...
O'qish