Давлат мулкига кўз олайтириб, уни талон-тарож қилган, кунни тунга улаб очиқ ҳаво остида ва мураккаб бир шароитда фидокорона меҳнат қилаётган заҳмат кончилар нонини туя қилган ҳуқуқбузарлар билан таништирамиз.
1. Фарҳод Қ., 1997 йилда собиқ Янгиобод шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, “Ўзбеккўмир” АЖ Ангрен шаҳар филиалида ҳайдовчи, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган, Ангрен шаҳрида яшайди.
2. Жавлон У., 1992 йилда Ангрен шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, “Брикс Ангрен” МЧЖда ишчи, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Апартак маҳалласида яшайди.
3. Асқар А., 1995 йилда Ангрен шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, вақтинча ишсиз, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаган, Ангрен шаҳар Апартак маҳалласида яшайди.
4. Амирбой Р., 1995 йилда собиқ Янгиобод шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, Ангрен кон қутқарув бошқармасида қутқарувчи, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган, Ангрен шаҳар, Улуғбек кўчасидаги уйда истиқомат қилади.
5. Эргаш Б., 1965 йилда собиқ Янгиобод шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, вақтинча ишсиз, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган, Ангрен шаҳар, Дукент-1 кўчасидаги уйда яшайди.
6. Дониёр А., 1987 йилда Ангрен шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, вақтинча ишсиз, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаган, Ангрен шаҳар, Апартак кўчасидаги уйда истиқомат қилади.
7. Нурали Ҳ., 1995 йилда Ангрен шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, “Ўзбеккўмир” АЖ филиалида ҳайдовчи, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган, Ангрен шаҳар, Дукентсой кўчасидаги уйда яшайди.
8. Дилшод М., 1987 йилда Ангрен шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, вақтинча ишсиз, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаган, Ангрен шаҳар, Қайрағоч кўчасидаги уйда яшайди.
9. Достон М., 1995 йилда Ангрен шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, “Брикс Ангрен” МЧЖда ишчи, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган, Ангрен шаҳар, Апартак маҳалласида яшайди.
Шу йилнинг 25 январь куни жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судида Ангрен шаҳар Қўриқлаш бўлими томонидан юборилган ҳуқуқбузарликка оид маъмурий иш кўриб чиқилди ва юқорида номлари келтирилган айбланувчиларнинг содир этган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича маъмурий иш кўриб чиқилди.
2022 йил 1 сентябрь куни “Апартак” кони ҳудудидан ҳуқуқбузар Амирбек Р. (исмлар шартли ўзгартирилган) 900 кг., Дилшод М. 15000 кг., Нурали Ҳ. 1050 кг., Фарҳод Қ. 1050 кг., Асқар А. 180 кг., Жавлон У. 840 кг., Дилшод М. 450 кг., Эргаш Б. 900 кг., Достон А. 600кг. кўмир маҳсулотини ноқонуний равишда талон-тарож қилиб, фуқаро Ботир Н.нинг Ангрен шаҳар Аппртак МФЙда жойлашган кўмир омборига олиб бориб сотгани Ангрен шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан аниқланди. Ҳуқуқбузарлардан жами 25 тонна 200 кг. кўмир маҳсулоти холислар иштирокида олиниб, “Ангрен кўмир кони” филиалига топширилган.
Судда ҳуқуқбузарларнинг барчаси айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароити оғирлигини бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдирдилар.
Маъмурий ишни атрофлича кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарлар Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61-моддасининг 1- ва 2-қисмлари билан айбли деб топилди ва уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 баравари яъни, 900 000 сўмдан 1 500 000 сўмгача жарима жазоси тайинлади.
Г.Абдуллаев,
Ангрен шаҳар Миллий гвардияси қўриқлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, майор