Кўмир саноати корхоналарига қандай касб эгалари кўпроқ керак?
Nashr qilingan sana: 05.09.2022 16:57:59Илгари хабар қилганимиздек, 30 август куни “Ўзбеккўмир” АЖда қабул коммисиясида ишга жойлашиш бўйича муродаат қилган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди.
Кўмир саноати корхоналари доимий равишда ҳар хил турдаги мутахассисларга эҳтиёж сезади. Шунинг учун иш топмоқчи бўлганлар, ишчи мутахассисликлар вакиллари билан тез-тез учрашувлар ўтказиб борилмоқда.
– Ишга жойлашмоқчи бўлганлар кўп, – дейди Персоналларни бошқариш ва кадрлар тайёрлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Мадина Умарова, – август ойи охирида ишга жойлаштириш бўйича 117 мурожаат кўриб чиқилди. Суҳбатга 90 киши келди, қолганлари, яъни 40 га яқини турли сабабларга кўра келмади.
Қабул қилинган мурожаатларга кўра, 18 киши ишга қабул қилинди, қолганларнинг мутахассислиги танлаган касбларига номувофиқлиги ёки касбий билим даражасининг етарли эмаслиги сабабли суҳбатдан ўтолмади.
Қайд этиш керак, “Ўзбеккўмир” АЖ филиалларига ишга жойлашиш истагида бўлганларнинг асосий контингентини кўпинча иш тажрибасига эга бўлмаган ёшлар – пойтахтимиздаги ва Ангрен шаҳридаги касб-ҳунар таълими ва техника олий ўқув юртлари битирувчилари ташкил этади. Университетларнинг суҳбатга келган тўрт нафар битирувчиси (жами 12 нафар) билим даражаси стандартларга жавоб берди, улар суҳбатдан муваффақиятли ўтди ва ишга қабул қилинди.
Мурожаатчилар орасида пенсия ёшига яқин фуқаролар ва пенсионерлар йўқ. Аёллар эркакларга қараганда камроқ эди - атиги 24 киши.
Суҳбат чоғи кўмир саноати корхоналарида электровоз ва тепловоз машинисти, экскаватор машинисти, бурғулаш дастгоҳи оператори, булдозерчи, электр ва газ пайвандчиси, электромеханик ва бошқа касблари бўйича мутахассисларга талаб юқори эканлиги таъкидланди. Ушбу санаб ўтилган мутахассисларнинг барчаси ёшлардан юксак касбий билим ва юксак шахсий масъулиятни талаб қилади.
Ишга қабул бўйича навбатдаги суҳбат сентябрь ойида ўтказилади.
Диана Андреева
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish