Наманган вилоятида аҳолига кўмир тарқатиш сентябрдан бошланади
Nashr qilingan sana: 18.08.2022 05:06:48Наманган вилоятида жорий куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида бюджет ташкилотлари ҳозирги кунгача 38 минг 72 тонна кўмир билан таъминланди. Бу режанинг 38,8 фоизини ташкил этади.
“Кўмир таъминот” МЧЖ Наманган вилояти филиали раҳбари Жаҳонгир Хожиматов берган маълумотларга кўра, вилоят истеъмолчиларига 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун 308 минг 75 тонна кўмир маҳсулотлар етказиб бериш режалаштирилган. Шундан 210 минг тоннаси аҳоли, 98 минг 75 тоннаси ижтимоий соҳа объектлари улушига тўғри келади.
Айни кунларда бюджет ташкилотларига кўмир тарқатиш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Сотиш учун кўмир етарли. 17 август ҳолатига вилоят омборларида 544 тонна маҳаллий кўмир мавжуд.
Вилоят аҳолисига кўмир сотиш ишлари сентябрь ойидан бошланади. Аҳоли харид қилган кўмирни уйига етказиб олиши учун филиалга қарашли 1 та MAN ва 5та ISUZU русумдаги автотранспорт ажратилмоқда. Шунингдек, харидор ёқилғини олиб кетиш чоғида ўзига тегишли юк ташиш транспортидан фойдаланиши ёки хусусий юк автоуловлари ёллаши мумкин.
Вилоятининг темирйўл етиб бормаган Косонсой тумани ҳудудларига кўмирни етказиш учун филиалга қарашли юк автоуловларидан фойдаланилади.
Вилоятда куз-қиш мавсумининг давомийлиги 4 ойни ташкил этади. Шуни ҳисобга олиб, эҳтиёжманд хонадонларга ўртача икки тоннагача маҳаллий кўмир тарқатиш белгиланган.


Oxirgi yangiliklar:
Mustaqillik kubogida "Oʻzbekkoʻmir" AJ jamoasi yoshlari gʻoliblar safidan oʻrin egalladi
Oʻzbekiston Respublikasi mustaqilligining 35 yilligi munosabati bilan vazirlik va idoralar oʻrtasida Mustaqillik kubogi tashkil etildi. Unda turli tashkilotlar xodimla...
O'qish
Ertalabki badantarbiya – tetiklik va yaxshi kayfiyat garovi
Ertalabki badantarbiya bilan boshlangan ish kuni insonga kun davomida tetiklik va yaxshi kayfiyat bag‘ishlaydi. “O‘zbekko‘mir” AJda bugun, juma kuni ham ish kuni ana shun...
O'qish
Ko‘mir sohasida bozor mexanizmlari: dolzarb savollarga tezkor javoblar
2026-yil 26-avgust kuni “O‘zbekko‘mir” AJ tomonidan O‘zMTRK “Toshkent” telekanali studiyasida “O‘zbekko‘mir” AJning 2026-yil I-yarim yillik yakunlari va ko‘mir sohasida b...
O'qish
Yangi o‘quv yili – yangi orzu va maqsadlar sari
Bugun yurtimiz maktablarida quvonchli ayyom – yangi o‘quv yili boshlandi. Yangi 2026/2027-o‘quv yilining ilk kuni mamlakatimizdagi barcha ta’lim muassasalarida Bi...
O'qish