Очиқ мулоқотлар эътирозларга ўрин қолдирмайди
Nashr qilingan sana: 20.10.2022 22:21:24“Кўмир таъминот” МЧЖ томонидан жойлардаги маҳаллий ҳокимликлар ва Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда сайёр қабуллар жадваллари асосида туманларда ва МФЙ биноларида фуқаролар билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Жорий куз куз-қиш мавсуми учун республикамиз аҳолисини 882 минг тонна маҳаллий кўмир билан таъминлаш режалаштирилган бўлиб, айни кунларда “Кўмир таъминот” МЧЖ нинг 101 ҳудудий кўмир омборлари орқали ёқилғи тарқатиш ишлари изчил олиб борилмоқда. Бу борада вилоятлар, туманлар ва МФЙлар кесимида кўмир тарқатиш режалари ишлаб чиқилиб тасдиқланган ва жараён назоратга олинган.
Шунга қарамай айрим ҳудудларда кўмир тарқатиш жараёнида йўл қўйилаётган камчиликлар оқибатида аҳоли томонидан турли мурожаатлар келиб тушмоқда. Албатта, бундай мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан анча кам. Агар 2021 йилнинг 9 ойи мобайнида кўмир маҳсулотининг ўз вақтида етказиб берилиши бўйича 72 та мурожаат келиб тушган бўлса, жорий йилнинг ўтган 9 ойида бу рақам 16 тани ташкил этган. Бироқ оддий одамларни рози қилиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар фонида битта мурожаат ҳам масъулларни хушёрликкка чорлайди.
Айни кунларда “Кўмиртаъминот” МЧЖ масъуллари ҳокимият вакиллари ва Халк қабулхоналари билан келишилган ҳолда тузилган сайёр қабуллар жадваллари асосида туманларда ва МФЙ биноларида фуқаролар билан ўтказаётган учрашувлар мурожаатларни камайтириш, аҳолини рози қилишга қаратилмоқда. Очиқ мулоқотлар жараёнида йўл қўйилаётган камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, аҳолига кўмир тарқатиш тадбирларини етарли даражада ташкил этмагани учун “Кўмиртаъминот” МЧЖ Андижон вилояти филиалининг Шахрихон туман кўмир омбори мудири А.Абдуллажонов ва Қўрғонтепа тумани кўмир омбори мудири А.Сарбаевлар огоҳлантирилди. Улар ишда ўзгариш ясамасалар, эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши уқтириб ўтилди.
Айни кунларда “Кўмиртаъминот” МЧЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги филиаллари билан ижтимоий тармоқлар орқали мулоқотлар йўлга қўйилган бўлиб, аҳолига кўмир тарқатиш жараёни мувофиқлаштириб борилмоқда.
Ўз навбатида “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Х.Пўлатов раҳбарлигидаги Сурхондарё вилояти филиалида 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳолини арзонлаштирилган кўмир билан таъминлаш бўйича амалга ошираётган ишлар таҳсинга лойиқлигини таъкидлаб ўтамиз. Бу борада “Кўмиртаъминот” МЧЖ Тошкент ва Самарқанд вилоятлари филиаллари томонидан ам салмоқли ишлар қилинаётгани диққатга сазовордир.
“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати
Oxirgi yangiliklar:
Brifing: ko‘mir ta’minotida yangi tizim: aholi uchun tanlov va raqobat imkoniyati kengaymoqda
Respublikamizda 2026/2027-yillar kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik ko‘rish, aholi va iqtisodiyot tarmoqlarini energiya resurslari, jumladan, tabiiy gaz yetib bormagan hudud...
O'qish
Xalqaro jurnalda Angren konchilari faoliyati haqida keng maqola chop etildi
“O‘zbekko‘mir” AJ faoliyatining xalqaro va sohaviy ommaviy axborot vositalarida muntazam yoritib borilayotgani geologiya, konchilik va ko‘mir sanoati sohalarida amalg...
O'qish
OAV diqqatiga: “Ko‘mir ta’minotida yangi tizim ‒ yangi imkoniyatlar” mavzusida brifing o‘tkaziladi
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati tomonidan aholi va budjet tashkilotlarini ko‘mir bilan ta’minlashda joriy yildan amal qilayotgan yangi tizim, birja savdolari, tadbir...
O'qish
Dashtobod ko‘mir ombori faoliyati yuzasidan rasmiy munosabat
Ijtimoiy tarmoqlarda va ommaviy axborot vositalarida Jizzax viloyati Zomin tumani Dashtobod shahri, “Bunyodkor” mahallasi hududida joylashgan Dashtobod ko‘mir ombori faol...
O'qish