Папка муборак, болакай!
Nashr qilingan sana: 27.07.2021 13:42:24"Ўзбеккўмир" АЖда янги ўқув йили олдидан кончи ота-оналар ва уларнинг фарзандлари иштирокида тадбир ўтказилди.
Жамият маъмурий биноси ҳиёбонида ташкил этилган тадбирда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов кончи ота-оналар ва уларнинг фарзандларини яқинлашиб келаётган янги ўқув йили билан табриклади. Ўғил-қизларнинг ўқиши, дам олиши учун барча зарур ёрдамлар кўрсатилишини алоҳида таъкидлади.
Куни кеча жамиятга қарашли "Коинот" болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳининг сўнгги навбатида 250 нафар ўғил-қиз дам олиб қайтди. Жорий мавсумда оромгоҳда 750 нафар ўқувчи ҳордиқ чиқарди. Уларнинг
33 нафари кам таъминланган ва кўп болали ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларидир.
Тадбирда кончи ота-оналар сўзга чиқиб фарзандларининг камол топишида жамият маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан кўрсатилаётган ғамҳўрликлар хусусида тўлқинланиб сўз юритдилар. Ўқувчилар таътилда ёд олган шеърларини ёддан ўқиб олқишларга сазовор бўлдилар.
Кам таъминланган ва кўп болали ҳамда боқувчисини йўқотган кончи оилаларининг 50 нафар фарзандига мактаб папкаси ва ўқув қуроллари тўпламлари топширилди.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish