Масала маъсуллар томонидан назоратга олинди
Nashr qilingan sana: 09.10.2022 13:19:11Ижтимоий тармоқда Шаҳрихон туманида аҳолига кўмир тарқатиш таниш-билишчилик ёки "юқори"нинг телефон орқали буйруғи билан амалга оширилаётгани акс этган хабар тарқалди.
Ушбу хабарда келтирилган маълумотлар юзасидан "Кўмир таъминот" МЧЖ Андижон вилояти филиали раҳбари Баҳодир Султонов қуйидагиларни маълум қилди:
"Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар Шаҳрихон туман ҳокимлиги мутассаддилари билан ҳамкорликда тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.
“Кўмир таъминот” МЧЖ Андижон филиалининг Шаҳрихон туманида омбори мавжуд. Ушбу омбордан вилоятимизнинг Шаҳрихон, Балиқчи, Улуғнор ва Бўстон туманлари аҳолисига кўмир тарқатилади.
Ҳар йили тумандаги табиий газ мавжуд бўлмаган МФЙларга аҳоли сонига ва эҳтиёжига қараб, кўмир тақсимоти режалаштирилади. Жорий йилда Шаҳрихон туманидаги 74 та МФЙга 28 минг 596 тонна кўмир етказиб берилиши белгиланган. Шу кунга қадар 2 минг 895 тонна кўмир етказиб берилган.
Туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимидан МФЙларга кўмир тарқатилишига Абдуқаҳҳор Шералиев масъул этиб бириктирилган.
Ўрганиш жараёнида ушбу материалда айтилган ҳолат Юзлар МФЙдан келган 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаро оиласига ногиронлик гувоҳномаси ҳамда МФЙдан бириктирилган масъул вакил иштирокида 1 тонна кўмир амалдаги тартиб асосида, навбатсиз берилганлиги маълум бўлди.
Шу ўринда қайд этиш жоизки, жадвал асосида кўмир тарқатишга МФЙлардан масъул этиб бириктирилган вакиллар омборга керакли ҳужжатлар билан келиб, кўмирни олиши ва маҳаллага олиб бориб, белгиланган жойларда фуқароларга тақсимланиши белгиланган.
МФЙлар раисларига мазкур масалада яна бир карра керакли тушунчалар берилди. Келгусида кўмир тарқатилиши билан боғлиқ нохуш ҳолатлар ҳамда муаммоларга йўл қўймаслик бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси ушбу масалага дахлдор масъуллар томонидан қатъий назоратга олинди".
"Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизмати
Izohlar
sYboDfrOWS
16.10.2022 23:24:58HMaIoJlYWFvA
16.10.2022 23:24:53rasZuSTNDedJGWUH
13.10.2022 05:00:19BRtuMsUIwaGcbmNl
13.10.2022 05:00:17Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish