Сўх тумани аҳолиси тез кунларда маҳаллий кўмир билан тўлиқ таъминланади
Nashr qilingan sana: 26.10.2022 21:31:45Фарғоналик фуқаро ўзининг Facebook’даги саҳифасида Сўх туманига қор тушгани, аммо маҳаллий аҳоли ҳали кўмир билан таъминланмаганини айтиб, хонадонларни тезроқ қаттиқ ёқилғи билан таъминлаш юзасидан мутасаддиларга мурожаат билан чиқди.
Ушбу мурожаат ўрганиб чиқиш ва тегишли чора кўриш учун “Кўмир таъминот” МЧЖга юборилди. Орадан кўп ўтмай мазкур жамиятнинг Фарғона вилояти филиали раҳбари У.Эргашев имзоси билан қуйидаги мазмунда жавоб хати олинди:
− Фаргона вилоят Сўх тумани анклав ҳудудда жойлашган бўлиб, 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун ушбу туман аҳолисига 5 минг 706 тонна кўмир етказиш белгиланган. Ушбу режа Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган ҳамда Сух тумани ҳокимлиги томонидан мавжуд 17 МФЙдаги 8 минг 923 хонадонга тақсимот қилинган.
Сўх тумани аҳолисига кўмир етказиш ишлари жорий йилнинг 24 сентябрь кунидан бошланган бўлиб, бугунги кунга қадар 1 минг 716 тонна кўмир етказиб берилди ёки бу борадаги режа кўрсаткичи 30 фоизга бажарилди.
Сух тумани анклав ҳудуд бўлганлиги учун “Кўмир таъминот” МЧЖ томонидан махсус автотранспорт хизмати кўрсатувчи корхона (“Ўзавтотранстехника” МЧЖ) билан шартнома тузилиб, шу асосда Сух туманининг барча МФЙ ҳудудларига кўмир узлуксиз ташилмоқда.
Юкорида кўрсатиб ўтилган кўмир режасини ўз вақтида бажариш мақсадида “Кўмир таъминот” МЧЖ Фарғона вилоят филиали ва вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан биргаликда кунлик график ишлаб чиқилган бўлиб, иш ана шу график асосида ташкил қилинган.
Маълумот учун, Фарғона вилояти аҳолисига жорий куз-қиш мавсуми учун 155 000 тонна кўмир ажратилган ва бугунги кунгача шунинг 33 минг 66.9 тоннаси ёки 21 фоизи етказиб берилган. Сух тумани бўйича режа бажарилиши эса 30 фоизни ташкил этади.
Филиал ўз имкониятларидан келиб чиқиб тез кунларда Сух тумани аҳолисини етарли даражада кўмир билан таъминлаб беради”.
“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати
Izohlar
TporaXLgqNZejWP
04.11.2022 17:16:11CweutPHxaTdGA
04.11.2022 17:16:07Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish