«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА
Nashr qilingan sana: 09.12.2021 18:12:17«Ўзбеккўмир» АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йил 9декабрдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021 йил 30декабрь куни, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Истиқлол кўчаси, 1- уйда жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносининг мажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш соат 15:00 да бошланади.
Акциядорларни руйхатга олиш соат 14:00 дан бошланади.
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун Жамият акциядорлари реестри 2021 йил 9 декабрь ҳолатига тузилади.
Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2021йил 24 декабр ҳолатига тузилади.
Кун тартиби:
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
3. Жамиятнинг устав фондини камайтириш.
4. Жамиятнинг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар матнини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.
6. Кузатув кенгаши аъзосини сайлаш.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Ангрен шаҳар, Истиқлол кўчаси, 1- уйда жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб танишишлари мумкин.
Телефонлар: (+998 71) 150-39-80; факс: (+998 71) 150- 39- 89. Электрон манзил: e-mail info@coal.uz, веб сайт: www.uzbekcoal.uz.
Жамият Кузатув кенгаши.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish