Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни кўмир билан таъминлаш муҳим
Nashr qilingan sana: 04.11.2021 08:49:53“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсуми учун республика аҳолисини 705 минг тонна маҳаллий кўмир ёқилғиси билан таъминлаш режалаштирилган.
Амалда, 1 ноябрь ҳолатига 586 минг тоннадан зиёд маҳсулот юклаб жўнатилди. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан қарийб 290 минг тоннага кўпдир. Бошқача айтганда, 2020 йил давомида жамият томонидан аҳолига шунча ҳажмда кўмир етказиб берилган эди. Жорий йилда ушбу кўрсаткичга эришиш учун ўн ой кифоя қилди.
Айни кунларга аҳолига кўмир етказиб бериш режасини 1 декабрга қадар бажариш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақида “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан "Ангрен" кўмир конига ташкил этилган пресс-турда маълумот берилди.
Пресс-тур доирасида ўтказилган матбуот анжуманида "Ангрен" кўмир кони филиали директори Александр Корчагин тизимда амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ва режалар хусусида атрофлича тўхталди.
- Ўзбекистон кўмир саноати республика ёқилғи энергетика мажмуининг муҳим таркибий қисми бўлиб, “Ўзбеккўмир” АЖ етакчи кўмир ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи корхона ҳисобланади, - деди А. Корчагин. - Жамият таркибидаги конлардан йилига ўртача 4 миллион тонна кўмир қазиб олиниб, тайёр маҳсулот тўлиғича республика ички эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилмоқда. Республика иқтисодиёт тармоқлари, бюджет ташкилотлари ҳамда аҳолининг кўмир маҳсулотига бўлган талаби йилдан-йилга ўсмоқда. Ҳисоб-китоблар бўйича ушбу эҳтиёжлар 6 миллион тоннани ташкил қилади. Жамиятда ана шу талаб-эҳтиёжларни инобатга олиб кўмир қазиб олиш ва истеъмолчиларга етказиб бериш ҳажмларини ошириш бўйича муҳим тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Хусусан, оғир пандемия шароитига қарамай 2020 йилда 3,9 миллион тонна кўмир қазиб олинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 4 миллион 450 минг тоннага етказиш чоралари кўрилган.
Таъкидланганидек, шу йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида 3 миллион 920,9 минг тонна кўмир қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 134,6 фоизни ташкил этади.
Истеъмолчиларга жорий йил 4,8 миллион тонна, шу жумладан, иссиқлик электр станцияларига 3,3 миллион тонна, аҳолига 705 минг тонна, ижтимоий соҳа ташкилотларига 450 минг тонна, иқтисодиётнинг реал секторига 0,1 миллион тонна кўмир етказиб бериш режалаштирилган.
- Бугунги кунга қадар бюджет ташкилотларига жўнатилиши керак бўлган 450 минг тонна кўмир маҳсулоти тўлиқ етказиб берилди. Режа муддатидан олдин - 2021 йил 16 августда бажарилди. Айни кунларда аҳоли эҳтиёжлари учун кўмир етказиб бериш мақсадида “Кўмир таъминот” МЧЖ тасарруфидаги 102 ҳудудий кўмир омбори ва шохобчалари ишлаб турибди. Ушбу омборларга шу кунгача 600 минг тонна жўнатилди. Ҳозирда ушбу кўмир омборларига кунига етказиб берилаётган кўмир маҳсулоти ўртача 5,5-6 минг тоннани ташкил этмоқда. Об-ҳавонинг одатдагидан паст келиши истеъмолчиларнинг кўмирга бўлган талабини кескин ошириб юбормоқда. Бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларидан қўшимча ҳажмлар бўйича аризалар келиб тушди. Энергетика вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда тасдиқланган режа-жадвалга асосан ҳудудларга ноябрь ойида 119,2 минг тонна кўмир етказиб берилади - деди "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти бош геологи Эркин Жўраев.
Шунингдек, аҳолининг юқори талабидан келиб чиқиб, ҳудудларга кўмир маҳсулотларини қўшимча етказиб бериш режалаштирилган. Истеъмолчиларнинг талабига кўра, 2022 йил январь-февраль ойларида аҳоли импорт кўмир ўрнига маҳаллий кўмир билан таъминланади.
Пресс-тур якунида иштирокчилар “Ангрен” кўмир кони фаолияти билан танишди.
Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:

Yurtimiz hamisha tinch, xalqimiz yanada farovon bo‘lsin!
Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari hamda ko‘mir sanoati mehnat faxriylariga “O‘zbekko‘mir” AJ Bosh direktori Dusmatov Nodirbek Uktamjanovichning bayram tabrigi Hurma...
O'qish
“Motamsaro ona” yodgorligi poyiga gulchambar qo‘yildi
9 may – Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan Angren shahridagi Istiqlol maydonidagi “Motamsaro ona” yodgorligi poyiga gulchambar qo‘yish marosimi bo‘lib o‘tdi. Maz...
O'qish
Xotira va qadr kechasi o‘tkazildi
Joriy yilning 7-may kuni "O‘zbekko‘mir" AJda 9-may – Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan ma’naviyat soati o‘tkazildi Angren shahridagi “Zamin-2”...
O'qish
Кorrupsiya qarshi seminar-trening o‘tkazildi
Korrupsiya jamiyatda adolatsizlik, tengsizlik va aholining noroziligiga olib kelib, barcha sohadagi islohotlarning natijasiga salbiy ta’sir etadigan illatdir. Us...
O'qish