Матбуот анжумани
Nashr qilingan sana: 08.09.2021 19:31:518 сентябрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуман “Ўзбеккўмир” АЖда биринчи ярим йиллик якунлари ҳамда 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масалалари” мавзусига бағишланди.
Жамият бош директори ўринбосари Эркин Якубов, “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган тжамият бош директори Ғолиб Эшончаев, жамият бош геологи Эркин Жўраев, маркетинг бўлими бошлиғи Абдулазиз Ҳафизовлар томонидан ахборотлар тақдим қилинди.
− Жамиятимизда жорий йилда кўмир 4,45 млн тонна кўмир қазиб олиш, истеъмолчиларга 4,8 млн тонна қаттиқ ёқилғи етказиб бериш режалаштирилган. Январь-июнь ойларида кўмир қазиб чиқариш 2,2 млн. тонна ёки прогнозга нисбатан 100,4 фоиз бажарилди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 153,7 фоизни ташкил этди, − деди Э.Якубов. − Қазиб олинган кўмирни истеъмолчиларга юклаб жўнатиш ишларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 157,2 фоиз ўсишга эришилди ёки январь-июнь ойларида истеъмолчиларга 2,5 млн. тонна кўмир етказиб берилиб, бу борадаги олти ойлик прогноз режаси 107,4 фоизга тенг бўлди.
Жамиятда уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича ҳукуматимиз томонидан берилган топшириқлар бўйича қатор тадбирлар олиб борилмоқда. 1 сентябрь ҳолатига республикамиз ижтимоий соҳа объектлари мавсум учун етарли кўмир билан тўла таъминланган. Айни кунларда аҳоли эътиёжлари учун кўмир етказиб бериш тадбирлари қизғин олиб борилмоқда. Ёқилғи “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги 102 та ҳудудий кўмир омборлари ва савдо шахобчалари орқали тарқатилмоқда.
Ҳудудий кўмир омборлари мавсумга пухта ҳозирланган. Уларнинг барчасида темир йўл йўлаклари мавжуд, кўмир маҳсулотларини ўз вақтида тушириб ортиш ишлари ташкил қилинган. Бундан ташқари, кўмир омборларида ортиш ишларини жадал амалга ошириш мақсадида улар қўшимча 61 та юкловчи транспорт воситаси, 56 та махсус юк ташувчи транспорт воситаси, 89 та тарози билан таъминланди. Харидорларга намунли хизмат кўрсатиш учун 70 нафар мавсумий ишчи ишга қабул қилинган.
Йил бошидан ҳозирги кунга қадар аҳоли эҳтиёжлари учун 228 минг тоннага яқин кўмир тарқатилди. Айни кунларда кўмир омборларида 41,5 минг тонна кўмир заҳираси бор.
Анжуманда оммавий ахборот воситалари ходимларининг мавзу юзасидан қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Diqqat: “BelAZ” va “Komatsu” samosvallari haydovchilari kerak!
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati “BelAZ” hamda “KOMATSU” avtosamosvallarini boshqarish uchun yuqori malakali haydovchilarini ishga taklif qiladi. Aksiyadorlik jam...
O'qish“Koinot” oromgohi mavsumning 2-navbatini boshladi
Bugun “O‘zbekko‘mir” AJ xodimlari farzandlarining navbatdagi katta bir guruhi "Koinot" bolalar yozgi sog‘lomlashtirish oromgohiga mavsumning ikkinchi navbatida dam olish...
O'qish“O‘zbekko‘mir AJ aksiyadorlari diqqatiga!
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati aksiyadorlarining navbatdan tashqari umumiy yig‘ilishi o‘tkazilishi to‘g‘risida XABARNOMA “O‘zbekko‘mir” AJ Kuzatuv kenga...
O'qish“O‘zbekiston-2030” strategiyasi ijrosi muhokama qilindi
Kon-geologiya vazirligida “O‘zbekiston – 2030” strategiyasi ijrosi yuzasidan muhokama-munosabat tadbiri o‘tkazildi 2024-yil 28-iyunkuni Tog‘-kon sanoati va geologi...
O'qish