Мулоқотлар мурожаатлар камайишига хизмат қилади
Nashr qilingan sana: 25.08.2022 14:04:15Ҳар бир мурожаат ортида инсон ва унинг тақдири туради. Буни яхши англаган "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти мутасаддилари жойларга чиқиб, ишчи-ходимлар билан мунтазам равишда мулоқот олиб бориб, қизиқтираётган масалаларни ўрганмоқдалар.
25 август куни жамият таркибидаги "Қурилиш-монтаж ишлари" филиалида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда акциядорлик жамияти меҳнат ва иш ҳақи бўлими бошлиғи Шерзод Бегматов ҳамда Мурожаатлар билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси Қутлуғ Тешабоев иштирокида фуқароларнинг оғзаки мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, айримлари бўйича тушунтириш ва йўқ-йўриқлар берилди, корхонанинг ўзида ҳал бўлмайдиган мурожаатлар ёзиб олинди.
Айни пайтда ишчи-ходимлар ўзини қийнаётган масалалар бўйича ижтмоий тармоқлар орқали мурожаат қилаётганида "Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида"ги қонун талабларига амал қилишса, масалани ўз вақтида ва ижобий ҳал этиш имконияти кенгайиши ҳақида тушунтиришлар берилди.
Маълумот учун, “Ўзбеккўмир” АЖ тизимида аҳоли мурожаатлари билан ишлашни мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида жамият бош директорининг буйруғи қабул қилинган бўлиб, ушбу ҳужжат ижросининг бошқарув аппарати ва филиалларда таъминланиши қатъий назоратга олиган. Ишчи гуруҳ томонидан жадвал асосида филиалларда сайёр қабуллар уюштирилиб, ходимларнинг оғзаки мурожаатлари ўрганиб чиқилмоқда, саволларга оғзаки ва ёзма равишда саволларга жавоб берилаяпти. Бундай мулоқотлар мурожаатлар сонини камайтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Неъмат Душаев,
"Ўзбеккўмир" АЖ матбуот котиби
Izohlar
kCExazAoHPdcKM
31.08.2022 05:00:49dwFOTQor
31.08.2022 05:00:40Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish