Жиззах вилояти: маҳаллий кўмир маҳсулоти сифатига эътирозлар йўқ!
Nashr qilingan sana: 10.08.2022 23:46:30Айни кунларда Жиззах вилоятида бюджет ташкилотларини 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун кўмир ёқилғиси билан таъминлаш тадбирлари қизғин бормоқда. 10 август ҳолатига бюджет ташкилотларига 17 минг 314 тонна кўмир маҳсулоти тарқатилди ва бу борадаги режанинг бажарилиши 88 фоиздан ошди.
Биз “Кўмир таъминот” МЧЖ Жиззах филиали раҳбари Мирза Хуррамов билан телефон орқали суҳбатлашдик ва бир неча саволларимизга қуйидагича жавоблар олдик:
− Айтинг-чи, прогноз кўрсаткичларига кўра, вилоятда жорий куз-қиш мавсумида қанча кўмир етказиб берилади?
− Вилоят истеъмолчиларига жорий куз-қиш мавсуми учун тарқатиладиган кўмир ҳажми − 36 минг 616 тонна. Шундан 19,0 минг тоннаси аҳолига, 19 минг 616 тоннаси бюджет ташкилотларига мўлжалланган.
Айни кунларда бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулоти билан таъминлаш тадбирларини ниҳоясига етказаяпмиз. Аҳоли кўмир сотишни 1 сентябрдан оммавий тарзда бошлашни режалаштириб турибмиз. Бунинг учун кўмир етарли. Ҳозирги кунда “Кўмир таъминот” МЧЖ Жиззах вилоят филиали омборларида 2 минг 312 тонна захира мавжуд.
− Табиий газ етиб бормаган ҳудудлар аҳолисига кўмир тарқатишда қандай мезонларга амал қилинади?
− Ўзингизга яхши маълум, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида маҳаллий кўмир нархи кейинги уч йил давомида ўзгармаган, яъни арзонлаштирилган ёқилғи ҳисобланади. Шу боисдан ҳам маҳаллий кўмир чекланган миқдорда сотилади. Кўмирга талабгор хонадон эгалари маҳаллий кўмир сотиб олмоқчи бўлса, ўзи яшаб турган маҳалла фуқаролар йиғини ҳар йили янгидан шакллантирадиган рўйхатга киритилади. Ушбу рўйхат маҳаллий ҳокимликлар орқали тасдиқланган ва кўмир тарқатиш жадвали илова қилинган ҳолда ҳудудий кўмир омборларига тақдим этилади. Ҳудудий кўмир омборлари маҳаллий кўмирни ана шу жадвал ва рўйхат асосида аҳоли ўртасида тарқатади.
Жиззах вилоятининг айрим туманлари тоғолди ҳудудларда жойлашган. Шу боисдан ҳам куз-қиш мавсуми давомийлиги ҳийла узоқроқ − 4-4,5 ойни ташкил этади. Шундан келиб чиқиб, иситиш даврида бир оилага 1-2 тонна кўмир ёқилғиси зарур бўлади. Биз шунга амал қиламиз.
Вилоятда жами 235 минг 913 хонадон мавжуд бўлиб, шундан 106 минг 860 хонадон кўмир ёқилғисидан фойдаланади.
− Олис ва чекка ҳудудларида жойлашган қишлоқлар (овуллар) аҳолиси қишга кўмир сотиб олиши учун қандай қулайликлар кўзда тутилмоқда?
− Бу борада ҳудди аввалги йиллардагидай иш олиб борилмоқда. Туман ҳокимликлари ва ҳомийлар томонидан ажратилган автотранспортлар ёрдамида олис ва чекка ҳудудлар аҳолиси учун кўчма савдо ярмаркалари ташкил этиш кўзда тутилган.
− Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш масаласи қандай ҳал этилади?
− Кўмир омборларида аҳоли томонидан сотиб олинган ёқилғи тасарруфимиздаги автоюклагичлар ёрдамида бепул юклаб берилади. Харидор кўмирни ўз хонадонига олиб кетиш учун хусусий юк ташувчилардан бирини ўзи ёллайди.
− Кўмир омборларига етказиб берилаётган кўмир ёқилғисининг сифати ҳақида фикрларингиз...
− Маҳаллий кўмир маҳсулоти “Ўзбеккўмир» АЖ томони етказиб берилмоқда. Маркаси − БР, фракцияси – 0 дан 300 мм. катталикда, кулчанлиги 17 фоизгача. Ҳар бир вагонда келтирилган кўмир маҳсулотининг миқдори автотарозидан ўтказилиб,ҳужжатлар билан таққосланганда, тўлиқ мос келиши кузатилаяпти.
Вилоятнинг бюджет ташкилотлари маъсул ходимлари ва аҳолиси томонидан кўмирнинг сифати бўйича шу кунга қадар ҳеч қандай эътирозлар келиб тушмаган.
Неъмат Душаев,
“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати раҳбари
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish